Прокуратура фаолияти журналистлар нигоҳида


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ ва сайтлар вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.

Анжуманда сўзга чиққанлар республика прокуратураси органлари томонидан судларда жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш борасидаги ишлар хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш, коррупцияга қарши кураш, мурожаатларни кўриб чиқиш  ва бошқа йўналишлардаги ишлар қайд этилди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини  қизиқтирган саволларига жавоб олди.