“Касаба уюшмаси кубоги” ғолиблари тақдирланди


Нукусда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Касаба уюшмаси кубоги” учун спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ­таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси томонидан тасдиқланган қўшма қарор асосида ташкил этилган бўлиб, бунда ўқитувчи ва мураббийлар спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги материаллари асосида Ш.Қурбонбоев, И.Донияров тайёрлади.