Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан 382 бош йўрға тувалоқ Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш ҳалқаро уюшмаси қизил китоби” га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ушбу ноёб қушлар Ўзбекистонда асосан Қизилқум чўлида, ундан ташқари Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди. Ғарбий Осиё жануби Ҳиндистон давлатида қишлайди.