Одамлар розилиги йўлида…


Президентимизнинг юртимиз ободлигини таъминлаш йўлидаги ташаббуслари бугун ўз натижасини кўрсатмоқда.

Сенатор Б. Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Н.Матякубова ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Машариповлар Тўрткўл туманида Президентимизнинг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

“Туркистон” маҳалласи ва “Уллубоғ” овулини бирлаштириб турган янги пиёдалар кўприги мазкур қарор ижросининг  ёрқин мисолидир. Ушбу кўприк аҳолига фойдаланишга топширилган бўлиб, одамлар бу имкониятдан жуда хурсандлигини билдиришмоқда.

— Маҳалламиз билан қўшни овулни ажратиб турган канал сабаб кўпгина ёшларнинг мактабга бориши учун йўл олислиги бор гап эди. Канал устига қурилган янги замонавий пиёдалар учун мўлжалланган кўприк аҳолининг ҳам узоғини яқин қилди. Бунинг учун барча маҳалладошларимиз номидан Президентимизга миннатдорлигимни билдираман, — дейди биз билан суҳбатда маҳалла фаоли Ю.Абдураимов.

Аҳолининг кўтаринки кайфияти сенатор ва депутатлар борган кейинги ҳудудларда ҳам яққол кўзга ташланиб турарди.

Хусусан, Туркистон маҳалласидаги Рўзигул она Авезова уйининг томи шифер қилиб берилганидан миннатдорлигини билдирган бўлса, Тўрткўл маҳалласи Роҳат кўчасидаги асвальтлаш ишлари ҳамда “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинида қад ростлаган бино қурилиши бўйича аҳоли билан суҳбат ҳам юқори кайфиятда ўтди.

Дарҳақиқат, бугун фуқароларнинг инсон қадри учун амалга оширилган ишлардан миннатдор эканлигига ҳар қадамда гувоҳ бўлиш мумкин.

Зеро, мазкур қарор ижроси билан аҳолининг неча йиллардан бери орзу қилиб келаётган армонлари  ушалди.

Тўрткўл тумани

ҳокимлиги ахборот хизмати.