Уруш қатнашчиларига Президент совғаси топширилди


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  Нукус шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай ота Нарманов хонадонида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

Жўқорғи Кенгес раиси фахрийни 9 май –Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги билан қизғин табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Президентимиз фармони асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай Нармановга 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилди.

Шунингдек, давлатимиз томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Нукус шаҳар ҳокимлиги ва бир қанча ташкилотлар номидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

* * *

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Қораўзак туманида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Генжемурат ота Алланиязов хонадонида бўлди.

Жўқорғи Кенгес Раиси дастлаб фахрийга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти топширилди.

Шу билан бирга, уруш қатнашчисига давлатимиз томонидан ажратилган эсдалик ­совғалар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қораўзак тумани ҳокимлиги ва бир қанча ташкилотлар томонидан совғалар тақдим этилди.

* * *

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов ва Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Ф.Шерматовлар  Тўрткўл туманида яшовчи 99 ёшни қаршилаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Иван Галеньконинг хонадонида бўлишди.

Вазирлар Кенгаши раиси Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди ва қимматбаҳо совғалар топширилди.