50 нафардан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди


Амударё туманидаги “Тамара текстиль” масъулияти чекланган жамияти қошидаги тикув цехида трикотаж маҳсулотлари, хусусан, эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари тайёрланади.

Тадбиркор Тамара Юсупова 2009 йил 15 та иш ўрни билан мазкур фаолият турини бошлаган эди. Ҳозирга келиб тикув цехида 50 нафардан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

Айни пайтда тикув цехида буюртма асосида умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун махсус форма ва спорт кийимлари тикилмоқда.