Нукус шаҳридаги Саманбай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги “Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди фойдаланишга топширилди.
Замонавий қиёфага эга бўлган янги масжидда бир вақтнинг ўзида 700 нафар одамнинг намоз ўқиб, эркин ибодат қилиши учун имконият яратилган. Жумладан,битта намоз ўқиш зали, хизматчилар учун иккита хона, 30 метрлик миноралар, гумбаз, 25 нафар одамга хизмат кўрсатувчи замонавий таҳоратхона намозхонлар хизматида бўлади.
Янги масжидга юртимизда динимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ислом дунёсига машҳур уламо ва устоз Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилди. Шу билан республикамизда масжидлар сони 64 та, Нукусда бўлса 6 тага етди.
Қ.Х.А.