Югуриш мусобақаси ғолиблари муносиб тақдирланди


Нукусда 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган мусобақада спортчилар, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, талабалар, аҳоли вакиллари, нуронийлар, уюшмаган ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.

Мусобақадан кўзланган мақсад, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни бир мақсад атрофида бирлаштириш,   саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришдан иборат. Спорт тадбирида 3 минг нафарга яқин нукуслик фаоллар иштирок этди.

Ғолиб ва совриндорларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари А.Данияров қутлади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Бундан ташқари, «Энг кекса», «Энг ёш», «Энг фаол» иштирокчи номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.