Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиалида “Оқ йўл сизга, битирувчилар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2022-2023 ўқув йилида филиални 8 та таълим йўналиши бўйича 127 нафар талаба тамомламоқда. Улар йиллар давомида олган билими натижасида давлат аттестация синовлари ва битирув ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Битирувчилар орасида 71 ёшли Шинигул Досхожаева ҳам бор.
– Илм олишнинг эрта-кечи йўқ, деганларидек, олий маълумотли мутахассис бўлиш орзуим эди, – дейди Шинигул Досхожаева. – Мана, 71 ёшимда ушбу орзуим ушалмоқда. Қарийб 50 йилдан буён маданият соҳасида меҳнат қилиб келаман. Бу билан чекланиб қолмай, ўқишни магистратурада давом эттирмоқчиман.