2022 йилнинг 18 сентябрь куни Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-бўлимида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб қидирувда юрган фуқаро ушланди.
Тўрткўл туманида яшовчи 1982 йилда туғилган К.М исм¬ли шахс жорий йилнинг 10 июль куни тезкор тадбир натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув хизмати ҳамда Тўрткўл туман Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида қўлга олинди.