Хавфсизлик гарови


Ёнғинлар халқ хўжалигининг барча тармоқлари турар жой, ишлаб чиқариш устахоналарида юз бериши мумкин бўлган ҳодиса ҳисобланади.

Ёнғин катта моддий зарар келтириши билан бирга, бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш, куйиш натижасида кишиларни ҳаётдан олиб кетган ҳоллар кўплаб учрайди. Шунинг учун ҳам ёнғинга қарши кураш барча фуқароларнинг умумий бурчи ҳисобланади.

Устахоналарда эвакуация йўллари схемасида камида иккита чиқиш йўли бўлиши керак. Эвакуация йўлларининг эни 1 метрдан, эшикларнинг эни 0,8 буйи 2 м.дан кам бўлмаслиги зарур. Бу ерда ишлатиладиган ёғоч ­заҳираси амалиёт жараёни эҳтиёжидан ошмаслиги ­лозим.

Ёнғинга қарши курашнинг асосий омилларидан бири уни ўз вақтида аниқлаш ва ёнғин кучайиб кетмасидан олдин унга қарши кураш чора-тадбирларини амалга оширишдир. Бунда эса ўз навбатида алоқа воситалари ва ёнғиндан автоматик хабардор қилиш воситаларидан фойдаланиш ижобий самара беради.

Б.Абдиров,

«Тахиатош ИЕС»АЖ БЁХТТЕБ  инспектори, майор.