Ғалла экишни ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар


Тахтакўпир тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Пишенлик тахта” фермер хўжалигида 2024 йилнинг ҳосили учун ғалла экинига тайёргарлик ишлари бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими Ж.Адилов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Б.Тоғаев, Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Қ.Нуримбетов, фермерлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари қатнашди.

Семинарда ғалла экишнинг кечиктириб бўлмайдиган агротехникаси, ерларнинг шўрини ювиш, лазерли ускуналар билан текислаш ва тайёрлаш, ўғит билан экиш сингари муҳим вазифалар муҳокама қилинди.