Ўқув-семинар ўтказилди


“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фонд ходимлари учун “Тадбиркорлик-иқтисодиёт таянчи” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Нукус шаҳар бўлими мутахассислари қатнашиб, “Маҳалла”фонди ходимларига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ходимларнииг билим, кўникма, салоҳиятини ошириш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Ўқув-семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.