«Оқбошли» овул фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги олдидан «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» шиори остида кўча бекалари ва хотин-қизлар ўртасида «Соғлом аёл-соғлом жамият» мавзусида спорт мусобақалари ўтказилди.
Тадбирда «Оқбошли» ва «Тозабўзёп» овулларидан фаол хотин-қизлар ва кўча бекалари қатнашдилар. Мусобақалар эрта тонгдан 5000 қадам юришдан бошланди. Шундан кейин спортнинг стол тенниси, волейбол ва арқон тортиш каби мусобақаларда ўзаро куч синашдилар. Иккала ОФЙ ўртасида ўтказилган мусобақа муросасиз, кўтаринки руҳда, юқори кайфиятда кечди.
Тадбирда қатнашган энг фаол, чаққон, аёлларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Овул аёллари энди ҳар куни эрталабдан юриш, бадантарбия машқларини кун тартибига киритишларини таъкидладилар.
Дарҳақиқат оилада соғлом муҳит, соғлом турмуш тарзи яралсагина унда тарбияланадиган авлод ҳам соғлом бўлади.
Тўрткўл тумани ҳокимияти ахбороти хизмати.