Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ИККИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАР ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадлар йўлидаги катта хизматлари, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, жамиятда маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони билан
Ганиев Полат Бегдуллаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Қўнғирот» локомотив депоси тепловоз машинисти
«Дўстлик» ордени билан
Аденбаева Турдигул — Қўнғирот туманидаги «Олтинкўз-Сартур» биолабораторияси бошлиғи
Бекмуратов Арисланбай Жумамуратович — Кегейли туманидаги «Жузимбағ» овул фуқаролар йиғинининг Бексийиқ овули кўча бийи
Мамутов Исмайл Мамутович — Тахтакўпир тумани сув хўжалиги бўлими экскаватор машинисти
Науризов Қалбай Тогаевич — Шуманай туманидаги «Мунчоқли» маҳалла фуқаролар йиғинининг Бўзатов кўчаси бийи
Панаев Шернияз Ерниязович — Кегейли туманидаги «Абат макан» маҳалла фуқаролар йиғинининг Е.Панаев кўчаси бийи
Толибеков Омирбек Арзибекович — Чимбой туманидаги «Темирйўл гузари» маҳалла фуқаролар йиғинининг Қияс жиров кўчаси бийи
Утегенов Узақбай Қазақбаевич — Кегейли туманидаги «Абат макан» маҳалла фуқаролар йиғинининг Нуронийлар кўчаси бийи
Шамшетов Сарсенбай Нуратдинович — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази директори
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Жумашова Камила Шаббаддиновна — Нукус шаҳридаги «Шимбай гузари» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
«Келажак бунёдкори» медали билан
Елмуратов Мадияр Кошкинбаевич — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси – IT Park» масъулияти чекланган жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи
«Жасорат» медали билан
Есемуратова Гулзира Калбаевна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Хўжайли тумани бўлими аъзоси, тикувчи
«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)
Акимниязова Бибихан Тахтакўпир тумани
«Шуҳрат» медали билан
Аметова Жамила Жанибековна — Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси
Кенжебаев Жеткербай Куанишбаевич — Мўйноқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими участка ветеринари
Қадиров Бахрамбой Бабажанович — Амударё туманидаги «Қиличбой» овул фуқаролар йиғини раиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2023 йил 27 август