Нукус шаҳри Ашшикўл бўйидаги “Қорақалпоқ этно овули” сайёҳлик марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига бағишлаб “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” шиори остида маданият ва дўстлик фестивали, “Миллий либослар – маънавият кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш, миллий умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида сўз борди. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Бу борада халқимизга азалдан хос бўлган бағрикенглик анъаналари муҳим роль ўйнамоқда.
Турли миллат вакиллари ижросидаги куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Тадбир якунида бир гуруҳ маҳалла фаоллари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.