Нукус шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳар кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз!” мавзусида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус шаҳар кенгаши масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Карлар жамияти ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида партия дастурий мақсадларини амалга оширишда ва уни аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.