Нукус шаҳридаги «Наўқан бағ» маҳалласида яшовчи Сақберген Есбергенов узоқ йиллардан бери темирчилик билан шуғулланади.
Хонадони қошидаги мўъжазгина устахонада эрта тонгдан кечга қадар иш тўхтамайди. Қўшни маҳаллалар, узоқ овуллардан ҳам устанинг таърифини эшитиб, темирчилик буюмларини ясатиш учун ташриф буюрувчиларнинг қадами узилмайди. Сақберген оғанинг турмуш ўртоғи Фарида опа эса қўли гул чевар. У асосан миллий услубда қуроқ кўрпачалар тикиш билан банд.
Шуниси аниқки, Сақберген оғанинг хонадонидаги файзу барака, рўзғорнинг тўкинлиги – бари-бариси ҳунар ортидандир. Доно халқимиз айтганидек, ҳунари борнинг бахти бор.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.