АМУДАРЁ ТУМАНИГА ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ


Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдан ­ташқари олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала қаралди.

Сессияда Хожаметов Сабир Жаббарберганович Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи қилиб тайинланди.

С.Хожаметов меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасида масъул лавозимларда самарали фаолият олиб борган.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев қатнашди ва сўзга чиқди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.