Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Нукус шаҳар ҳокими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Нукус шаҳар ҳокими А.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, ички ишлар вазири Б.Торебеков, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Юсупов, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи А.Давлетовлар сўзга чиқиб бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш борасида кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлашди.
Шунингдек, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, коррупцион ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш, турли оқим ва ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби иллатларнинг салбий оқибати тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.