Давлат хизматчилари учун ўқув-семинари


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вазирлик ва ташкилотлар уларнинг шаҳар ва туман бўлимлари, маҳаллий ҳокимият органлари, ­оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида давлат хизматчиларига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш бўйича вазирлик ва ташкилотлар олдидаги биринчи навбатдаги вазифалар ҳамда Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи маъруза ва тақдимотлар тақдим қилинди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ­экспертлардан жавоблар олишди.