Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган етук ва баркамол авлодни шакллантириш йўлидаги катта хизматлари, фарзандларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Дўстлик» ордени билан
Абипова Замира Максетбаевна — Нукус шаҳридаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси
Камалов Амангелди Базарбаевич — Нукус давлат педагогика институтининг физика ўқитиш методикаси кафедраси мудири
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Тажимова Мухаббат Абдукадировна — Беруний туманидаги 7-мактабгача таълим ташкилоти мудири
Тлеуова Дилбар Абдурахмановна — Мўйноқ туманидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси
«Соғлом турмуш» медали билан
Гаржиев Илмурат Халмухамметович — Тўрткўл туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
«Шуҳрат» медали билан
Абдрасулиева Арзайим Сабирбаевна — Қонликўл туманидаги 18-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2023 йил 28 сентябрь