Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Мен донорман” хайрия акцияси ташкил этилмоқда.
Жумладан, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ҳам Нукус шаҳридаги Республика қон қуйиш станцияси кўчма донорлик комплекси филиалида ўтказилган хайрия акциясида иштирок этди. Акция доирасида кўнгилли ўқитувчилар ва 22 нафар талаба-ёшлар қатнашди.
Дастлаб, қон қуйиш станцияси шифокори Р.Хожаметова томонидан талабаларга қон олиш жараёни қандай кечиши, қон топшириш истагини билдирганларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ҳуқуқлари, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, бу акциядан кўзланган мақсад ҳақида тушунчалар берилди.