Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси қошида қўшимча иморат қурилишининг тамал тоши қўйилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка ва ҳуқуқ-бузарликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш сингари хайрли вазифаларни бажаришда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни катта. Сўнгги йилларда Президентимиз қарорлари асосида мазкур соҳа органларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Нукус шаҳридаги Халқлар дўстлиги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 40 миллиард 300 миллион сўм маблағ ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси қошида қўшимча иморат қурилиши белгиланган. Ушбу маъмурий бино қуриб битказилиши билан унда ички ишлар соҳасидаги бир қанча ташкилотлар жойлаштирилиши режалаштирилган.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев қатнашди.