Ўзбек тилини ўрганамиз


Нукус шаҳридаги 36-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан 3-25 октябрь оралиғида “Ўзбек тилини ўрганамиз” акцияси ўтказилмоқда.

Акция доирасида турли танловлар, саёҳатлар, очиқ дарс ва таниқли инсонлар билан учрашув кечалари ташкил қилинди. Жумладан, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “­уруримсан, она тилим!” мавзусидаги учрашув кечаси ўқувчиларда катта таассурот уйғотди. Ёзувчилар уюшмаси аъзолари болалар ёзувчиси ­С.Ембергенов, шоирлар Г.Жугинисов ҳамда М.Калбаевалар билан бўлиб ўтган учрашувда ўзбек тилининг жозибадорлиги ва қадр-қиммати хусусида сўз юритилди.

Бундан ташқари, ижодкорлар томонидан ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ўқилган шеърлар ўқувчиларда қизиқиш уйғотиб, кеча ижодий мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлди. Бу каби учрашувларининг ўтказилиши, ёш авлод вакилларини ижодга қизиқтириш баробарида пухта билим олишларига хизмат қилади.

Дилдора ЎРАЗАЛИЕВА,

Нукус шаҳридаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ўқитувчиси.