Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Шўманой туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Унда давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва мактаб ўқувчилари иштирок этди. Учрашувда Қуролли кучлар тизимидаги бугунги ислоҳотлар, чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, шароитлар хусусида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, ўқувчиларга қурол-яроғ, ҳарбий техникалар ва хизмат итлари кўргазмаси намойиш этилди.
Шунингдек, ўқувчилар сарҳадларимиз ҳимоясида қўлланилаётган қурол ва техникалар билан яқиндан танишдилар.
Мазкур учрашув ўқувчиларда ҳарбий ватанпарварлик, юртга садоқат ва шарафли касбга бўлган иштиёқни ошириш билан бирга, юрт равнақи йўлида фидойи шахслар бўлиб камол топишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
М.ХАБИБУЛЛАЕВ,
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси,
сержант.