Сўнгги йиллларда Президентимиз тонидан Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ва амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ушбу орган чинакам халқчил тузилмага айланмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Айниқса, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар фикримизга яққол мисол бўла олади.
Бугунги кунда ушбу тизимда энг қуйи бўғиндаги вазият ва муаммолар ҳам чуқур ўрганилиб, маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мен ўзим ҳам Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи сифатида бу борада қуйи тизимлардаги ишлардан яхши хабардорман.
Бу ҳақда ҳам қисқача маълумот бериб ўтадиган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 6 та жиноят ҳисобга олинган бўлиб, ҳозирги вақтгача уларнинг очилмай тургани йўқ. Хусусан, ўта оғир турдаги, жамоат жойларида содир этиладиган жиноятлар босқинчилик, товламачилик ҳамда автотранспорт қуролини олиб қочиш каби жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.
Фаолиятимиз давомида қилган тезкор тадбирларимиз натижасида жиноятларни тезкор очиш, кўнгилсизликларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Масалан, жорий йилнинг 12 март куни манзил коллониясида жазо муддатини ўтаётган маҳқумлардан бири номаълум томонга қочиб кетиб яширинган ҳолати бўйича ўтказилган тезкор суриштирув ишларимиз натижасида, шу куннинг ўзида унинг яширинган жойи аниқланиб қўлга олинишига эришилди.
Албатта, бу шарафли касбда ишлаш баробарида ўз оилангиз ва яқинларингиз даврасида камроқ бўласиз, баъзан яхши кунлари, тадбирларида иштирок қила олмайсиз. Негаки, касбимиз масъулияти ва бурчимиз тақозоси билан айрим вақтларда куну-тун машаққатли меҳнат қилишга тўғри келади. Лекин, фаолиятимиздаги бу каби кичик хизматларнинг катта эътирофи машаққатларнинг барчаси унутилиши, касбингизга меҳрингиз янада ошишига сабабчи бўлиши табиий ҳол албатта.
Президентимизнинг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мен ҳам «Дўстлик» ордени билан тақдирланганимдан хабар топганимда қалбимда юқоридаги ҳисни туйдим.
Менга берилган ушбу мукофот, жамоамизга билдирилган ишонч, -деб биламан ва ушбу рағбат касбимизга бўлган масъулиятни ва ишимизга бўлган шижоатни янада оширади. Давлатимиз раҳбарининг — ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, халқимиз ўз кундалик ҳаётида сезиши шарт, — деган даъватларини кундалик фаолиятимизга дастуруламал қилиб оламиз.
Жамбил Арзуев,
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими
1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи, «Дўстлик» ордени соҳиби.