Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбой Оринбоевнинг Нукус шаҳри, Хўжайли, Тахиатош ва Нукус туманларидаги тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва таклифлари буйича сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда тадбиркорлар томонидан асосан ўз тадбиркорлигини ривожлантириш борасида учраётган муаммолар молиявий ва кредит масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер ўринларини ажратиш, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан мурожаатлар билдирилди. Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан барча муаммолар тингланди.
Билдирилган мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди. Бундан ташқари, вақт талаб этадиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб тез вақтда ижобий ҳал этиш буйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қ.Х.А.