Аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда


Президентимизнинг махсус қарори асосида 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирига 500 миллион сўмдан маблағ йўналтириш белгиланган.

Маҳаллаларда  аҳоли муаммоларини бартараф этишга яқиндан молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадига йўналтирилган ушбу маблағ ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳалла ҳудудидаги Сувчилар авлоди кўчасида 1,3 километр масофадаги майдонга қум ва шағал аралашмасини ётқизиш, текислаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини биноси ва ҳудуддаги бешта кўчада қуёш панеллари орқали ишлайдиган ёритиш ускуналари ўрнатилмоқда.