Нукусда ёш полвонлар беллашди


Нукусда 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида кураш бўйича фахрий полвон Абдуқодир Қайпов таваллудининг 60 йиллигига бағишлаб республика турнири ўтказилди.

Мусобақада 150 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этиб, 10 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Якунда ўғил болалар ўртасида Қўнғирот туманидан Баўбек Адамбоев (50кг), Айдос Азадов (55кг), Амударё туманидан Караматдин Йўлдошев (65кг), Зафарбек Йўлдошев (71 кг), Нукус шаҳридан Маҳмуджон Худоёров (60кг), Қуёш Оскинбаев (+71кг) ғолиб бўлди. Қизлар ўртасида Қўнғирот туманидан Адолат Қозоқбоева (44 кг), Чимбой туманидан Қундуз Бектурсунова (48кг), Қораўзак туманидан Нурлихон Алланазарова (52кг), Кегейли туманидан Шаҳло Қалмуратова (57кг) биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан тайёрланган I, II, III даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақада фахрий полвонларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.