Бемор болаларга шодлик улашилди


Ҳар йили дунёда 14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Бундан кўзланган мақсад касалликка қарши курашиш бўйича тиббий-профилактик ишларни янада кучайтириш, аҳолининг бу борадаги билим ва маданиятини ошириш, касалликни аниқлаш ва даволаш самарадорлигини оширишдир.

Қандли диабет юртимиз аҳолиси орасида кенг тарқалган касалликлардан бири. Ушбу касалликнинг олдини олиш ва даволаш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоаси академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалида даволанаётган болалардан хабар олишди.

Тадбир давомида болажонларга шодлик улашиш мақсадида турли ўйинчоқлар совға қилинди.