ОНА ТИЛИМИЗ ТАРАННУМ ЭТИЛДИ


Тил — ҳар бир халқнинг тарихи, маданий мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган бебаҳо хазина саналади. 1989 йил 1 декабрь  — қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган.

Мана шундан буён элимизда қорақалпоқ тилининг жамиятдаги нуфузи ва ўрнини янада ошириш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, юртимизда давлат тилини тўлиқ жорий қилишни таъминлаш бўйича қатор  амалий ишлар олиб борилмоқда.

Давлат тили мақоми берилган сана ҳар йили республикамиз бўйлаб кенг нишонланади.

Тахиатош туманида ҳам мазкур сана муносабати билан “Мартабанг баланд бўлсин-она тилим!” мавзусида  байрам кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирга кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Унда туман ҳокими ўринбосари Г.Бекбергенова ва бошқалар сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун билан қизғин табриклашди. Она тилимизнинг халқимиз ҳаёти ва жамиятимиз ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти эътироф этилиб, унинг ҳаётимизга тадбиқ қилинишида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ таълим соҳаси фидойилари ва танлов ғолиблари бўлган ўқувчиларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

Шунингдек, она тилимиз ва ватанни мадҳ қилувчи концерт дастури намойиш этилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси.