Ҳуқуқий саводхонлик баҳси


Нукус шаҳрида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

“Адолат” СДП томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган ушбу анъанавий танловда иқтидорли ўғил-қизлар тегишли шартлар бўйича ҳуқуқий билим ва салоҳиятини синовдан ўтказдилар.

Танлов якунида Нукус шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Молдир Мирзабекова 1-ўринни, Амударё туман касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Шаҳзода Тожимуратова 2-ўринни ва Қўнғирот туман 1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Сарвара Қалбаева 3-ўринни эгаллади.

Танлов ғолиблари  ташкилотчилар томонидан ­тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.