Кегейли тумани бу йил ташкил этилганининг 95 йиллигини нишонлади. Ушбу санага бағишлаб туманда турли маданий тадбирлар, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ўтказилди.
Ана шундай тадбирлардан бири – “Есжан бахши созлари” номли кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларидан жами 50 нафарга яқин иқтидорли ёш бахшилар иштирок этиб, ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, Хўжайли туманидан Онғарбой Жолдибоев танлов ғолиби бўлди. Тахтакўпир туманидан Толибой Бердимуратов иккинчи, Чимбой туманидан Ойсара Қуанишбоева учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.