БОЛАЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


29 декабрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Президент арчаси” анъанавий байрам томошаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этиб, болалар ва уларнинг тарбиячилари ҳамда ота-оналарини янги йил байрами билан табриклади.

Тадбирга ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ота-оналари хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳарбий хизматчилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари таклиф қилинди. Тадбир чиройли безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар билан давом этди. Республикамиз санъат усталари ижросидаги ашула ва рақслар, театр жамоалари томонидан тайёр­ланган саҳна кўринишлари байрамга ўзгача завқ бағишлади.

Ҳар йилгидек янги йил арафасида республикамизга “Президент совғаси” етиб келди. Тадбир иштирокчиларига мазкур совғалар тантанали равишда топширилди.

Янги йилга бағишланган байрам томошалари республикамиз туманларида давом этди.

Қ.Х.А.