Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бундай тоифадаги болаларни давлат момонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берди.
Мазкур қарорнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида республика бюджетидан 825 миллион сўм маблағ ажратилиб, Нукус шаҳрида рўйхатда турган, турар жойга муҳтож 6 нафар ёшга барча шароитларга эга янги уйлар олиб берилди.
Бундан ташқари, “Меҳр дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилиб, қўшимча 2 нафар ёшни уй билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Янги йил байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев 6 нафар ёшга янги уйлар калитларини топширди.
Байрам олдидан турар жойларнинг топширилиши турмуш машаққатларини енгиб, ҳаёт синовлари билан курашиб яшаётган ёшлар учун ҳақиқий совға бўлди.
Қ.Х.А.