Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Тахиатош туманидаги оилавий болалар уйларида бўлиб,у ерда тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди.
Бағрикенглик, болажонлик, меҳр-мурувват халқимизга хос бўлган энг юксак инсоний фазилатлар саналади. Айниқса, болаларни миллий қадриятларимиз асосида билимли, ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда Тахиатош туманидаги 1-оилавий болалар уйида 6 нафар, 2-оилавий болалар уйида 9 нафар бола тарбияланмоқда. Янги йил байрами арафасида Жўқорғи Кенгес Раиси болаларни табриклаб, уларга Президент совғаларини топширди.
Болалар ўз мамнуниятларини қувноқ ашула ва рақслари билан изҳор этишди. Уларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан чексиз миннатдор эканлигини таъкидлашди.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги.