Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАРНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимиз прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, юртимизда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Дўстлик» ордени билан
Ерниязова Венера Тажетдиновна — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2024 йил 8 январь