Жанубий Корея делегацияси билан учрашув


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев Жанубий Корея Қишлоқ ва ўрмон  хўжалиги вазирлигига қарашли Ҳайвонотлар ва ўсимликлар карантини агентлиги маслаҳатчиси Нам Бок Ли раҳбарлигидаги экспертлар ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари билан учрашди.

Унда юртимизда ўсим­ликлар карантини ва унинг ҳимоясини таъминлаш, зарарли организмларга қарши курашиш, юртимизга олиб келинаёт­ган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария хизматини кўрсатиш ва бошқа мазкур йўналишдаги амалий ишлар бўйича фикр алмашилди.

Ўтган 2023 йилда Ўсимликлар карантини ва уни ҳимоя қилиш агентлиги ва Корея хал­қаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида умумий қиймати 6,7 миллион долларлик “Ўзбекистон фитосанитария хизмати салоҳиятини ривожлантириш ва ўсимликлар карантини чегара пунктларини такомиллаштириш” лойиҳаси имзоланган эди. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонда 700 мингдан 1 миллион долларгача ишлар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ­“Даўыт ата” чегара ўтказиш пунктида лаборатория ташкил қилиш ва зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш, Нукус шаҳрида янги офис ташкил қилиш белгиланмоқда.

Учрашувда шу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, чегара пунктларида фитосанитария хизматини кўрсатиш марказини ташкил қилиш, шу ернинг ўзида маҳсулотларни текширувдан ўтказиш ва қисқа вақт ичида тегишли лаборатория хулосаларини олиш, ўсимликлар карантини, шунингдек, ҳайвонотлар карантини бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш сингари масалалар таъкидлаб ўтилди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.