ФУҚАРОЛАР ЎЗ МУЛКИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭГАСИГА АЙЛАНМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий-қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги фармони асосида Республикамизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хўжайли туманидаги 88 та уй жойнинг кадастр ҳужжатлари тантанали равишда топширилди.

Кадастр ҳужжатларини топшириш маросимида таъкидланганидек, кўп сонли фуқароларимиз томонидан сайёр қабуллар ҳамда кўча бошилари билан учрашувларда кўтарилган турар жойларнинг кадастр ҳужжатларига боғлиқ муаммоларига ечим топиш ­борасида Президентимизнинг Қорақалпоғистонга сафари чоғида республикамиз учун алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш масаласи эътиборга олиниб, ушбу ­муаммони ҳал қилиш бўйича ваъда берилган эди.

Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда  жисмоний шахслар томонидан қурилган уй жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқларини белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган 43432 та турар  жой жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқини, унда жойлашган биноларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги таклифи  қўллаб-қувватланди.

Фармонга асосланиб намуна сифатида Хўжайли ва Тахиатош туманларидаги уй жой объектларида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, халқ депутатлари туман Кенгашлари таклиф киритган ҳужжатсиз қурилган уй  жойларга мулк ҳуқуқи ва ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори қабул қилинди.

Шу асосда 88  уйда истиқомат қилувчи фуқарони қийнаб келган ­муаммолар ўз ечимини топди.

Қ.Х.А.