Маҳаллаларда дув-дув гап


Мўйноқ туманидаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Мадели” овул фуқаролар йиғинидаги 12-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаёти билан боғлиқ 9 та муҳим йўналишдаги вазифалар белгилаб берилди. Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, жойларда маънавият ва маърифат соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбир давомида викторина ўйинлари ташкил этилиб, ғолибларга маънавият асоси бўлган китоблар совға қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга туман Маданият бўлими ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.