Элликқалъада янги боғча фойдаланишга топширилди


Элликқалъа тумани “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида юз ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.

Сўнгги йилларда юртимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ва мактаб таълими тизимининг моддий-техник базасини яхшилаш, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун етарли шароитларни яратиш бўйича бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 миллиард сўм имтиёзли кредит ҳисобига барпо этилган мазкур мактабгача таълим ташкилотида аҳоли учун 20 та янги иш ўрни яратилди.