Эҳтиёжманд оилалар эътиборда


“Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан “Меҳр ҳаракати” доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, филиал ходимлари томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд оилалар аҳволи ўрганиб чиқилди. Уларнинг эҳтиёжига қараб 3 та оилага уй-рўзғор буюмлари ва маиший техника воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Шунингдек, фарзандларини касбга йўналтириш мақсадида, “PROGRESS UP” ўқув марказида бепул таълим олиши учун  сертификатлар берилди.