Оилавий шифокорлик пункти яна биттага кўпайди


Кегейли туманида марказдан четдаги аҳоли яшаш жойларида шу кунгача 6 та оилавий шифокорлик пункти фаолият кўрсатиб келаётган эди. Янги йилда уларнинг сони яна биттага кўпайди.

Аниқроғи, “Ақтуба” овул фуқаролар йиғини “Янги Ўзбекистон” массивида оилавий шифокорлик пункти қуриб битказилди. Унинг умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 648 миллион сўмни ташкил этди.

Муассасада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилди. Жумладан, лаборатория, автоклав, кундузги даволаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш хоналари замонавий талаблар асосида жиҳозланиб, диагностика ва даволаш ускуналари билан таъминланди.