ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ КУЧАЙМОҚДА


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашида “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда республика, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раислари иштирок этди.

Жумладан, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари Қ.Каримходжаев, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” директори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик  кенгаши раиси ўринбосари, юридик фанлари номзоди С.Хўжаева, мазкур институтнинг бошқаруви аъзоси, Ўзбекистон Республикаси коррупцияги қарши курашиш агентлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши раиси, юридик фанлари доктори Ф.Отахонов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбари Т.Романов, “Тадбирокр аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари Н.Елибаева ва бош­қалар сўзга чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг Ўзбекистондаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий-ҳуқуқий  ислоҳотларни амалга оширишдаги аҳамиятини таъкидлашди.

Семинарда шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг халқаро ва маҳаллий грант танловларидаги иштирокини кучайтириш, жамоатчилик аҳамиятга  эга бўлган лойиҳаларни такомиллаштиришдаги вазифалар, давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлар, унинг ҳуқуқий асослари ва халқаро тажрибалар тўғрисида маълумотлар берилди.

“Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, USAID ташкилоти билан ҳамкорликда, “Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги  қонуннинг бажарилиши ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва давлат органлари билан ўзаро муносабатлари юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганмоқда.

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан қонун ва қонундан келиб чиқувчи ҳужжатлар, шунингдек, халқаро тажриба билан таништириш, НТТ даражасини юксалтириш мақсадида ташкил қилинган семинар давомида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб,улар ўзлари қизиқтирган саволларга мутасаддилардан  жавоблар олди.

С.ШАРИПОВ,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси.