Бугун ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда маърифатпарвар жадид боболаримизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, уларнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш ва оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Яқинда Тошкент шаҳрида ушбу мавзуда йирик халқаро конференция ўтказилгани бунинг яққол далилидир.
“Жадид” газетасининг ташкил этилгани ҳам ана шундай эзгу ишларнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Дунёда глобаллашув ва мафкуравий курашлар тобора шиддатли тус олаётган ҳозирги мураккаб даврда ушбу янги маърифий нашр ёш авлодни ватанпарварлик, жадид боболаримизнинг маърифатпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муносиб ўрин тутишига ишонаман.
Янги Ўзбекистон, шунингдек, янги Қорақалпоғистондаги ҳозирги улкан янгиланишлар жадид боболаримизнинг ўлмас ғояларига ҳамоҳанг эканини ғурур-ифтихор билан эътироф этамиз. Қорақалпоғистонда ҳам жадидлар меросини ўрганиш ва халқимиз ўртасида тарғиб қилиш ишларини изчил давом эттирамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун халқимизни “Жадид” газетасининг илк сони билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Маънавий-маърифий қадриятларни тарғиб қилишдек ғоят машаққатли ва шарафли йўлда таҳририят жамоасига улкан муваффақиятлар, ижодий фаоллик тилайман.
Аманбай ОРИНБАЕВ,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси.
«Жадид» газетасининг 2024-йил
1-январь №1 сони.
Қорақалпоғистон хабар
агентлиги.