ТАШКИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ


Жорий йил 16-январь куни Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллани қўллаб-қувватлаш Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Уни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев олиб борди.

Ташкилий йиғилишда шаҳар ва туманлардан 68 та фуқаролар йиғини раислари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли  муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга  қўйиш ва маҳаллаларда  бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда маҳалла институти ишларини ривожлантириш,уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур фармон ва қарор асосида фуқаролар йиғинлари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, бунинг  учун масъул бўлган шахсларнинг ишини самарали ташкил қилиш ва улар билан ҳамкорликни таъминлаш, мазкур ишларни амалга ошириш учун зарур шароит яратиш,уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган чоралар белгилаб берилди.

Шу асосда  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, шаҳар ва туманларда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш кенгашларини ташкил қилишга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимларига тегишли тартибда республика кенгаши,ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раҳбарлик қилиш  белгиланди.

Тадбирда тегишли соҳа раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари вакиллари фаолиятини ривожлантириш бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қ.Х.А.