Департамент ходимлари футбол майдонида


Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш доирасида прокуратура органлари ходимларининг жисмоний тарбия ҳамда спорт турлари билан шуғулланишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фармон ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ўртасида минифутбол бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Муросасиз ўтган мусобақа якунида “Бошқарма-1” жамоаси биринчи, “Марказий ҳудуд” жамоаси иккинчи, “Шимолий ҳудуд” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ҳамда диплом билан тақдирланди.

Д.АБИБУЛЛАЕВ.