УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ


Халқимизда каттага ҳурмат кичикка иззат кўрсатиш азалий қадриятдир.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Т.Абдижаппаров, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фахрийси, генерал М.Бабаниязов, “Амударё” журнали бош муҳаррири, Қорақалпоғистон халқ шоири Х.Давлетназаров ва бош­қа нуроний устозлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

Учрашувни университет ректори А.Реймов очиб берди. У ўз сўзида Президентимиз томонидан мамлакатимизда талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхтаб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан нуронийлар ёшларга ибрат бўладиган ҳаёт йўллари хусусида сўз юритар эканлар, уларни бугунги яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, юртимиз равнақи учун  ҳисса қўшишга ундадилар.

– Учрашув бизда катта таассурот қолдирди. Ёши улуғ нуронийларнинг ҳаёт йўллари ёшлар учун тажриба мактабидир. Бундай ­учрашувлар келгусида ҳам ўтказилиб турилса, ёшларимиз келажаги учун катта сабоқ бўлиши шубҳасиз, – дейди қорақалпоқ филологияси журналистика ­таълим йўналиши 4-бос­қич талабаси С.Пердебаева.

Тадбир давомида концерт дастури ­намойиш қилиниб, ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, рус ва бошқа ­халқларнинг ашула ва рақслари ижро қилинди.

Г.ТУРДИШЕВА,

Қорақалпоғистон  хабар агентлиги.