Буюк шоирга бағишланди


Сўз мулкининг султони, Алишер Навоий жаҳон адабиётининг йирик дарғаларидан биридир. Навоий асарларининг инсониятнинг маънавий ривожланиши ва покланишида тутган ўрни беқиёс.

Тахиатош туманидаги ҳарбий бўлимда 9 февраль шоир туғилган куни муносабабти билан “Навоий буюк шоир” мавзусида адабий кеча ўтказилди. Унда туман Маънавият-маърифат бўлинмаси раҳбари Б.Палваниязов, “Нуроний” жамғармаси туман  бўлими раиси А.Эрсаидов, ҳарбий бўлим командири ўринбосари, майор С.Худаяров ва тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қатнашди.

Кечада сўзга чиққан 7-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси А.Аяпбергенов тадбир иштирокчиларини шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан таништирди. Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан Навоий бобомизнинг рубоий ва ғазаллари ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

Тадбир сўнгида мазкур учрашувда фаол иштирок этган ўқувчиларга ҳарбий бўлим томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.